Май ойининг охиридан бери Японияда тўрт киши айиқлар ҳужумидан ҳалок бўлди, дея хабар берди Акита префектураси полицияси.

Айнан шу ҳудудда тўртинчи ҳолат қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Акита префектураси тоғларидаги ўрмондан эрталаб тилка-пора қилинган тана топилган. Танадаги аломатлар унинг айиқ ҳужуми қурбони бўлганидан далолат беради.

9 июнь куни полицияга 70 ёшли аёлнинг қариндошларидан билдиришнома келиб тушган. Унга кўра, кекса аёл шу ҳудуддаги ўрмонга кетган ва қайтиб келмаган. Полиция эрталаб топилган тана қолдиқлари шу аёлга тегишли деб тахмин қилмоқда. 

Полиция берган маълумотларга кўра, бу май ойининг охиридан буён инсон айиқлар ҳужумидан ҳалок бўлган тўртинчи ҳолатдир.