Германиянинг ARD телеканалида намойиш қилинган, Россия спортидаги допинг ҳақидаги фильм муаллифи Хайо Зеппельт Россиянинг ВГТРК суратга олиш гуруҳига интервью вақтида ҳужум қилиб қолди. Бу ҳақда 9 июнда "Чемпионат" нашри хабар берди. Воқеа Кёльндаги меҳмонхоналардан бирида юз берди.                                 

Журналистни фильмда келтирилган ҳолатларни исботловчи ҳужжатларни кўрсатиш илтимоси ғазаблантирди. У ундан интервью олаётган россиялик журналистни нохолисликда айблаб, ундан микрофонни тортиб олган ва суратга олиш гуруҳини меҳмонхона номеридан чиқариб юборган. Зеппельт, шунингдек, операторга тажовуз қилиб, унинг камерасига шикаст етказган.

Зеппельт россиялик журналистлар меҳмонхонани тарк этганларидан кейин ҳам тинчимай, уларни ярим соат давомида кўчада тақиб қилган.

Россия спортида оммавий равишда допинг қабул қилиш ҳақидаги фильмнинг 4-серияси ARD телеканалида 8 июнда намойиш қилинганди. Бу гал фильмда Россия спорт вазири Виталий Мутко танқидга учради. Фильм муаллифларининг фикрича, Мутко шахсан допинг можаросига алоқадор.