АҚШ президенти Барак Обама 17–19 июнь кунлари оиласи билан мамлакатнинг Карлсбад ғорлари ва Йосемити миллий паркларига сайр уюштиради, деб хабар қилган Reuters ахборот агентлиги.

Улар Карлсбад ғорларида томчитошлар ва кўршапалакларни томоша қилишса, Йосемитида улкан мамонт дарахтларини кўришади. 

Бундан аввалроқ, Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати, президент Обама мамлакатнинг бошқа раҳбарларига қараганда кўпроқ табиат ёдгорликлари хусусида қайғурганини билдирган эди. 

Хусусан у 1 млн квадрат километрдан ортиқроқ майдондаги жамоат ерлари ва сувлари, янги паркларга эга тарихий жойлар ва ёдгорликларни ҳимоя қилган. Шу билан бирга, кўплаб саноат корхоналарининг фаолиятини чеклаган. 

2016 йили АҚШ раҳбари, мамлакат миллий парклари тизимининг 100 йиллиги муносабати билан барча 4 синф ўқувчилари ва уларнинг оила аъзолари, миллий паркларга бепул кириш дастурини қабул қилганди.