Аргентинанинг афсонавий футболчиси Диего Марадона Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтар экан, етакчи бўлиш учун унда характер етишмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Марадона ва Месси ЖЧ-2010 да бирга ишлашган эди. Ўшанда Марадона Аргентина терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.

- Месси ҳақиқатан ҳам яхши одам. Лекин унда шахсият етишмайди, - деди Марадона. – Унда етакчи бўлиш учун характер етишмайди.

Манба: tribuna.uz