Буюк Британиянинг 90 ёшли қироличаси Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи 95 ёшли Эдинбург герцоги биргаликда портрет суратга тушишди. Бу ҳақида Hello маълум қилди. 

Сурат католик Пасхадан кейин Виндзор қасрида олинган.

Портрет таниқли инсонларни суратга туширувчи машҳур сураткаш Энни Лейбовитц томонидан яратилди.

10 июнь, жума куни Филипп 95 ёшга тўлди. Қироличанинг таваллуд айёми 21 апрелда бўлиб ўтган, аммо анъанага кўра, у июнь ойида нишонланади. 

Жуфтлик 1947 йилда турмуш қурган.