Француз ҳарбийлари Суриянинг шимолидаги Ҳалаб вилоятида жойлашган Кобани шаҳри яқинида база қуришни бошлашди, деб хабар бермоқда Sputnik агентлиги. 

Француз ҳарбий мутахассислари, шунингдек, ИШИДга қарши курашда қатнашаётган "Сурия демократик кучлари" қуролланган мухолифатининг курд ва араб жангчиларига маслаҳат беришмоқда. 

Март ойи бошида АҚШ курдлар томонидан назорат қилинувчи Сурия шимолидаги ҳудудларда иккинчи авиабазани қуришни бошлагани маълум қилинганди.