Айни вақтда Францияда темир йўлчилар иш ташлаш уюштирган.

Франция ҳукумати Европа чемпионатининг очилиш ўйинига мухлисларни ўз вақтида етказишни ваъда қилди. Бу ҳақда AFP хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Париж шаҳри яқинига махсус поезд фаолияти йўлга қўйилган. Бу поезд Франция ва Руминия ўртасидаги очилиши ўйини учун томошабинларни ташийди.

Бу учрашув Парижда Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.