Европа чемпионати вақтида ўйинларни стадионларда туриб томоша қила олмайдиган мухлислар учун ташкил этилган фан-зоналар ҳудудига алкоголь ичимликлар олиб келиш тақиқланади. Бу тақиқни бузган шахслар 7,5 минг евро жаримага тортилиши, ҳатто 1 йил муддатга қамалиши ҳам мумкин бўлади. Бу ҳақда Бордо шаҳридаги фан-зона маъмуриятига асосланиб, tribuna.uz сайти хабар тарқатган.

Франциянинг 10та шаҳрида махсус фан-зоналар ташкил этилган. Фан-зоналарга киришда мухлислар 2 марта текширилади. Ҳудудларга вувузелалар ва лазер указкалар олиб кирилиши ҳам мумкин эмас.

Фан-зона ҳудудига маст аҳволда бўлиш тақиқланади. Шу билан бир вақтда ҳудудда 1 стакан пиво 6,5 евродан сотилади.

Бундан олдинроқ, Евро-2016 ўйинларига соябонлар ва лазер указкалар олиб келиш тақиқланиши ҳақида хабар берилганди.