Бугун 10 июнь куни Францияда бошланадиган футбол бўйича Европа биринчилиги нафақат оммавий спорт томошаси, балки "Европа ғоясининг ҳақиқий байрами" бўлади. Унда нафақат ЕИ мамлакатлари қатнашади, деган фикрларни билдирган Франция президенти Франсуа Олланд.

Олланднинг айтишича, Европа чемпионатида ЕИга аъзо бўлмаган Россия, Туркия ва Албания каби давлатлар термалари ҳам ғолиблик учун курашади. 

Футбол бўйича Европа чемпионати Франциянинг 10та шаҳрида 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади. Мусобақага А гуруҳининг икки аъзоси Франция ва Руминия термаларининг ўйини билан старт берилади. 

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да Парижнинг "Стад де Франс" ўйингоҳида бошланади.