Европа Иттифоқи сўнгги вақтларда Россияга нисбатан жорий қилинган жазо чораларини бирмунча юмшатиш тарафдорлари кўпайиб бораётганига қарамай, санкциялар муддатини олти ойга узайтириш ниятида, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Европа сиёсатчилари чекловларни узайтириш фикрини маъқул топишмоқда. Чунки «тинчликсевар» мамлакатлар якуний қарорини ЕИ етакчиларининг шу йил декабрь ойида бўладиган саммитига қадар қолдиришга аҳд қилишган, дейилган  Financial Times хабарида. 

Санкцияларни чўзиш қарори яқин икки ҳафтада қабул қилиниши мумкин. 

Қайд этилишича, ҳозирда ЕИ сиёсатчиларининг диққат-эътибори муҳожирлик инқирозига қаратилган. Шу боисдан ҳам, Москва билан муносабатларни нормаллаштириш тарафдорлари, санкцияларни юмшатиш ёки уларни чўзиш муддатини олти ойдан 3 ойга тушириш бўйича босим ўтказишдан ўзларини тийиб туришибди. 

Россияга нисбатан жазо чоралари 31 июль куни поёнига етади. Унинг муддатини чўзиш тўғрисидаги қарор эса, ЕИнинг 28-29 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида қабул қилинади.