2017 йил 7-8 июль кунлари Германия Гамбург шаҳри G20 саммитига мезбонлик қилади, деб хабар қилган ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт.

"Саммит 7-8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтади", —деган Зайберт журналистларга. 

Халқаро анжуман Hamburg Messe кўргазмалар марказида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Маълумки, 2017 йилда G20 раислиги Германияга ўтади. 

"Катта йигирмалик" гуруҳи - глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун ташкил этилган форумдир. G20 гуруҳи таркибига жаҳоннинг тараққий этган ва этаётган энг йирик 20та давлати киради. Жаҳон ЯИМнинг 85 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.