Грузия армияси бўлинмаси НАТОнинг Польшада бўлиб ўтаётган «Анаконда» кенг қамровли ҳарбий ўқув машғулотларида кела олмади. 

Хабар қилинишича, сафардан бироз аввал рота ҳарбийлари орасида иккита шамоллаш ҳолати қайд этилган. Грузия ҳарбий кучлари Бош штаби эса инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида машғулотларни ўтказиб юборишга қарор қилган.
 
Ҳарбий ўқув машқларида 12-енгил пиёда батальонининг ротаси қатнашиши белгиланган эди. 

«Анаконда» - Польша тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотидир. Унда 24 мамлакатдан келган 31 минг ҳарбий хизматчи ҳамда 3 минг дона ҳарбий техника қатнашмоқда.