Ироқ ва Суриядаги аксилтеррор ҳарбий амалиётларда иштирок этаётган АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция, Ироқ-Сурия чегараларига берилган авиазарбалар оқибатида ИШИД етакчисининг яралангани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлай олмади, деб хабар қилган Reuters агентлиги.

«Ҳозирча ушбу хабарни тасдиқлай оладиган бирон-бир маълумот мавжуд эмас», —деган коалиция вакили, АҚШ полковниги Крис Гарвер.

Аввалроқ, ИШИД раҳбари ал-Бағдодий авиазарбадан жароҳат олгани хусусида хабар қилган эдик.