2011 йили Хитойдан учирилган «Тяньгун-1» орбитал станцияси, аста-секинлик билан орбитадан тушиб, Ернинг исталган ҳудудига тушиши мумкин. Ер атрофидаги обьектларни ҳаваскорлик телескоплари ва камералари билан кузатаётган айрим мутахассислар шундай фикрда, деб хабар қилмоқда Space.com.

Жумладан, шу йилнинг март ойидан бери Ер билан алоқани йўқотган саккиз тонналик станциянинг парвозини Томас Дорман ҳам бир неча маротаба кузатган. 
«Агар мен тўғри тахмин қилаётган бўлсам, Хитой станцияси билан мавжуд муаммони эълон қилиш учун сўнгги дақиқагача кутади», — деган фикрни бидирган Дорман.
«Унинг парчалари аҳоли пунктига тушадиган бўлса, бу яхши кун бўлмайди, албатта... бундай эҳтимол кам, аммо эҳтиёт бўлган барибир яхши». 

Март ойида Хитой фазогирларни тайёрлаш маркази, станция билан телеметриянинг йўқотилиши, унинг орбитадан бошқарилмасдан тушишига олиб келиши мумкинлигини билдирган эди. 

Вашингтоннинг Heritage Foundation тадқиқот маркази эксперти Дон Ченнинг фикрича, Хитой ҳукуматининг станцияни тахминий қулаш жойи ва вақтини ҳанузгача эълон қилмагани, унинг орбитадан назоратсиз қулашини англатади.