Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жафарий Ал-Фаллужа шаҳридаги ИШИД террорчилик гуруҳи ҳукумат қўшинларининг ҳужумини кутган ҳолда Қуръон китоблари ичига портловчи қурилмалар қўяётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ahlul Bayt News Agency маълум қилди

Жафарийнинг айтишича, гуруҳ қўллаётган усуллар ислом таълимотига зиддир.

Унинг айтишича, Қуръони Каримни бундай таҳқирлаш гуруҳга қарши курашаётган Ироқ қўшинининг ғазабини янада қўзғатади. 

Ироқ қўшинларининг Ал-Фаллужага ҳужуми 23 май куни бошланган. Шаҳар 2014 йил январидан бери ИШИД қўлида қолмоқда.

Аввалроқ Ал-Фаллужадаги операция бошлангандан бери 29 та аҳоли пункти озод қилингани маълум қилинганди.