Колумбияда юз берган кўчки оқибатида камида беш нафар киши ҳалок бўлди, 30 га яқини эса изсиз йўқолди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Маълум бўлишича, воқеа 9 июль оқшомида, Кибдо ва Медельин шаҳарларини боғлаб турувчи йўлда содир бўлган. Аввалига оғир юк машиналари йўлда таъмирлаш ишларини олиб боришаётган бўлган. Ана шундан сўнг кўчки содир бўлган.

Ғойиб бўлганлар ўз автомобилларида таъмирлаш ишларини кутаётган одамлар эканлиги айтилмоқда. Ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.