Латвияда Лиепая остида биргина 9-синф ўқувчиси Юстина Клейншмит учун битирув тадбири бўлиб ўтади, деб ёзади Delfi. 

Нашрнинг маълум қилишича, бундай ғоя биргина битирувчи қиз учун байрам уюштиришга қарор қилган мактаб маъмуриятига тегишли.

"Биз Юстинага ҳеч қандай тадбирларсиз шунчаки аттестат берсак бўлар эди. Бироқ биз ўйлаб кўрдик - ахир туғилган кун тадбири ҳам бир киши учун уюштирилади-ку. Нега энди биз Юстинамизга байрам уюштирмас эканмиз?" - деди битирувчи қизнинг синф раҳбари. 

Таъкидланишича, битирув тадбири махсус сценарий асосида, мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилади. Юстинага эса совғалар топширилади, ўқитувчи ва ўқувчилар табриги ёзилган видеомурожаат ҳам шулар жумласидандир. 

Маълумотларга кўра, ўтган йили бу мактабни икки нафаргина ўқувчи тугатган, улардан бири Юстинанинг акаси бўлган.