Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг таъкидлашича, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 нинг энг асосий юзларидан бири бўлади.

“Роналду чемпионатнинг сўзсиз юлдузига айланиши табиий. У шундай футболчики, бир ўзи жамоасини мусобақа финалига олиб чиқиши мумкин. Криштиану – футбол давомчисидир. Босим? Мен бундай маҳоратли футболчи босим остида қолади, деб сира ўйламайман”, деб ўз фикрларини билдирган Марадона