Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Уимблдон турнирини ўтказиб юборади. Бу ҳақида спортчининг ўзи  Facebook'даги саҳифаси орқали маълум қилди.

"Шифокорларим билан маслаҳатлашиб ҳамда тиббий текширув натижаларини кўриб чиқиб, сизларга афсус билан шуни маълум қиламанки, мен бу йил Уимблдонда ўйнай олмайман. Тушуниб турганингиздек, бу қарорга келиш осон бўлмади, бироқ "Ролан Гаррос"да олган жароҳатимни тузатиш учун вақт керак бўлади", - деб ёзади испаниялик 30 ёшли теннисчиси. 

Надаль билак соҳасидан олган жароҳати туфайли 27 май куни Франция очиқ чемпионатида қатнаша олмаслигини билдирган эди. 

Рафаэль Надаль Уимблдонда икки марта - 2008 ва 2010 йилларда ғалаба қилган.

2016 йилги турнир 27 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади.