ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ва бир неча қўмондонлар халқаро коалиция самолётлари томонидан Сурия-Ироқ чегараси ҳудудида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида жароҳатланган. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.

Reuters агентлиги эса АҚШ бошчилигидаги коалиция бу маълумотни тасдиқламагани ҳақида маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Пентагондагилар ал-Бағдодийнинг Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида ўрнашгани ҳақида маълумот олганини билдирганди.