АҚШ президенти Барак Обама Демократик партиядан АҚШ президенти лавозимига Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлади.

Обаманинг қўллаб-қувватлов сўзлари янграган видео Клинтоннинг президентлик кампанияси сайтида жойлаштирилган.

Клинтоннинг твиттерида Обаманинг айтган сўзларидан иқтибос келтирилди: "Бу лавозимга яна бирор одам яхшироқ номзод бўлар эди, деб ўйламайман".

Клинтон твиттерида Обаманинг бу сўзларидан "илҳомланганини" айтиб, унга миннатдорчилик билдирган.

"Обама ва мен узоқ йиллик рақибликдан кейин ҳақиқий дўстларга айланганимиз қувонч ва катта шарафдир", деб айтди Клинтон.

АҚШ президенти лавозимига 58-сайлов 2016 йил 8 ноябрда бўлиб ўтади.