Philips компанияси смартфонга уланувчи сенсор ва Bluetooth модули ўрнатилган Sonicare FlexCare Platinum Connected тиш чўткасини тақдим этди. Қурилма тиш чўткаси эгасининг стоматологига ҳисоботлар юбориб туриш имконига эга, деб ёзади The Verge.

Тишни тозалаш вақтида олинган чўткадаги маълумотлар iOS ва Android базасидаги қурилмаларнинг дастурида акс этади. Дастур оғиз бўшлиғининг 3D моделини кўрсатади ва бу фойдаланувчи тиш ювилмаган ерларни қолдириб кетишига йўл қўймайди. Шунингдек, дастур инсонни жуда ҳам қаттиқ ишқалаб юборилса огоҳлантиради. 

Бундан ташқари, тиш муаммолари мавжуд пайтида уни махсус режимга созлаш мумкин. Дастур оғиз бўшлиғи ҳолати тўғрисида махсус ҳисоботларни яратади.

Чўтка нархи — 199 доллар, у июль ойида сотувга чиқади.