Киев Донбасснинг ижтимоий ва коммунал инфратузилмасини тиклашга 3 млрд гривендан (120 млн доллар) кўпроқ маблағ йўналтиради. Тегишли қонун Украина президенти Пётр Порошенко томонидан имзоланди.

"Биз ҳозирда Донецк ва Луганск вилоятлари маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган ва талофат кўрган Донбассни тиклашни молиялаштириш учун ишлатиладиган 3 млрд гривендан кўпроқ маблағни топиш учун барча имкони бор ишни қилдик", деб Порошенконинг айтган сўзларини келтириб ўтди унинг матбуот хизмати.

Ажратилган маблағлар биринчи навбатда 21 та мактабни таъмирлаш ва қайта тиклаш, 23 амбулаторий ва 29 та болалар боғчасини қуриш ва тиклаш учун йўналтирилади. "Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг умумий қиймати 1 млрд гривендан (40 млн доллар) кўпроқни ташкил қилади. Катта эътибор сув таъминотига қаратилади. 113 та шундай объектни молиялаштириш кўзда тутилган", деб айтди Порошенко маъмурияти.

Бундан ташқари, бу маблағлардан Луганск вилоятида 60 км йўлни тартибга келтириш, 6 та кўприкни лойиҳалаш, таъмирлаш ва тиклаш кўзда тутилган.