Россия Америка ҳарбий денгиз кучлари кемаларининг Қора денгизга киришига жавоб беришни режалаштирмоқда. Кремль маъмурияти, АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг ҳаракатини, куч кўрсатиш деб баҳолаган. 

Россия ташқи ишлар вазири умумевропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келиннинг «РИА Новости» билан мулоқотида айтишича, албатта, денгизда сузиш эркинлиги ва ундан тинч ўтиб кетиш ҳуқуқи мавжуд. Шу боис Америка кемаларининг ҳаракатида жиддий бир қалтислик мавжуд эмас. 

Бироқ мулозим ўзаро «муносабатлардаги кескинликнинг таранглашуви ва кучайиши»ни қайд этган. Унинг фикрича, Америка ҳарбий кемаларининг НАТО саммити арафасида Қора денгизда пайдо бўлиши ўз кучини намойиш этишдан бошқа нарса эмас. 

5 июнь куни АҚШ олтинчи флоти тарқатган хабарга кўра, Американинг Porter эсминеци «Қора денгиз минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни яхшилаш мақсадида иттифоқчи ҳамда ҳамкорлари билан патруллик қилиш учун ушбу денгизга киради». 

Монтре конвенциясига биноан, АҚШ эсминеци Қора денгизда 21 кун тура олади. Чунки, халқаро ҳужжатга кўра, Қора денгиз давлатлари бўлмаган мамлакат кемаси денгизда шунча муддатдан ортиқ вақт туришга ҳаққи йўқ.