Албатта, смартфонлар технология дунёсида катта инқилобни амалга оширди, аммо уларнинг ўзига яраша камчиликлари мавжуд. Мўрт экран уларнинг энг катта камчиликларидан бири бўлса керак. Гап нима ҳақида кетаётганини ўз телефонини тушуриб юборган, унга ўтириб олган ёки уни фарзандига ўйнашга берган одамлар тушунишса керак. 

Баъзи вақтларда сиз ёқтирган қурилмангизнинг экранидаги ёриқлар кайфиятингизни тушуриши аниқ. Лекин биз учун фантазия нимага берилган? Ажойиб ғояларга бой одамлар камчиликдан ҳам ижод намунасини яратадилар.