«Эвертон» жамоаси марказий ҳимоячиси Жон Стоунз «Барселона»дан берилган таклифни рад этди.

Daily Mail нашрига асосланиб, Tribuna.uz сайти берган хабарга кўра, ўтган ҳафтада каталонияликлар клуби раҳбарияти 22 ёшли бу футболчининг агенти Поль Мартин билан учрашишган ва футболчи учун ҳафтасига 114 минг евролик маош тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф қилган.

Лекин Стоунз томони бу таклифни рад этган. У «Манчестер Сити»да фаолиятини давом эттириши кутилмоқда. Қайд этилишича, «шаҳарликлар» бундан олдинроқ, «Атлетик»дан бошқа бир марказий ҳимоя чизиғи вакили, франциялик ёш футболчи Эмерик Ляпортни 50 миллион евро эвазига харид қилган бўлишига қарамасдан, Стоунзни ҳам трансфер қилишга жиддий киришган.

Тахмин қилинишича, «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Стоунзни марказий ҳимояда эмас, бироз олдинроқда ўйнатишни режалаштирган.

Бундан олдинроқ, «Барселона» «Эвертон»га Стоунз учун 33 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди.