Дамашқ яқинида жойлашган Дарайя шаҳрига илк бор 2012 йилда озиқ-овқат олиб келинган эди. Бугун, 10 июнь куни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий жиҳозлар ортилган юк машиналари шаҳарда пайдо бўлди.

“Франс Пресс” агентлигининг хабар беришича, кўпчилик шаҳар аҳли бундай янгиликни кутмаган эди. Чунки узоқ йиллардан бери уларга бу масала борасида “қуруқ ваъдалар” бериб келинаётган эди. Бундан ташқари, шаҳарликлар уйларидан чиқиб, юк машиналари томон гуруҳ-гуруҳ бўлиб келишган.

Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой ҳаракатининг Суриядаги вакили шуни алоҳида таъкидладики, олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари Дарайя одамларига бир ойга етади.