Яқиндагина Тошкентда йўлга қўйилган "Alpha Education" мактаби маркетингнинг биринчи курсига танлов эълон қилди. Маркетинг курси топ-менежерлар ва компания раҳбарлари томонидан ўтказиладиган назарий ва амалий маърузаларни ўз ичига олади. Улар шахсий тажрибаларидан келиб чиқиб,  сизларга ўз компанияларидаги маркетинг ва у ердаги жараёнлар ҳақида сўзлаб беришади ва турли соҳалардаги тажрибалари билан ўртоқлашишади.  
Ҳар бир талаба ўқув жараёнида маърузалардан ташқари шахсий лойиҳасини ишлаб чиқади ва охирида уни комиссия олдида ҳимоя қилиши керак бўлади. Курс ниҳоясига етгандан кейин битирувчи сертификатга эга бўлади ва шу билан бирга "Alpha Club"га аъзо бўлиш имконини қўлга киритади. 

ТАКЛИФ ҚИЛИНГАН МАЪРУЗАЧИЛАР:

• Санжар Қурбонов - "Ucell" компаниясининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш секцияси раҳбари;
• Акмал Пайзиев - "MyTaxi" асосчиси;
• Ферузхон Ёқубхўжаев - «Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар маркази, Европа бренд тармоқлари ва "Garderobe" дисконт-марказининг маркетинг бўлими раҳбари;  
• Умид Мирзааҳмедов - "Bruno Coffee", "Marmalade Bar", "Three Palms Beach Club" ва "Don Baton" лойиҳалари раҳбари ва ҳаммуассиси;
• Тоҳиржон Одилов - "Happy Summer" ва "Puera Tashkent" асосчиси;
• Дониёр Дўстматов - «MIRPOTOLKOV» компанияси директори, "Tom.uz" ва "Brandbox"нинг собиқ маркетинг менежери, "Nestle" бренд-менежери, "Beeline Uzbekistan" маркетинг бўлими мутахассиси;
• Анастасия Ли ва Алишер Сейтниязов - "Performance bar", "Сам себе повар" ва "Follow Me" асосчилари;
• Малика Эрматова - "Guess", "Pimkie", "Jennyfer" ва "Flormar" бренд-менежери; 
• Маъмуржон Раҳимов - "WIUT" маърузачиси;
• Тимур Алиев ва Комил Жалилов - "Супер Люди" ижодий жамоаси асосчилари.

НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР:

• Ҳабиб Акромов - "WIUT"нинг маркетинг бўйича бош мутахассиси. Таълим даргоҳи: University of East Anglia (UK), Master of Science in Marketing and Management.

Курс 20 июндан бошланади ва 1,5 ой давом этади (кечки пайт 20та машғулот, ҳафтада 3 марта)
Курс нархи: 2,5 миллион сўм

Курсга ёзилиш учун суҳбатдан ўтиш зарур. Ўзингизни қизиқтирган барча саволларга +998(99) 835-05-25 рақамидан жавоб олишингиз мумкин.