Туркия ҲҲК самолётлари 8-10 кишидан иборат террорчилар гуруҳини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги мамлакат ҳарбий манбаларига таянган ҳолда. Жангарилар Курдистон ишчи партияси аъзолари бўлгани эҳтимол. 

Манбаларнинг сўзларига кўра, ҳодиса 9 июнь куни кечқурун Ироқ билан чегарадош Ҳаққарий минтақасида содир бўлган, бу ерда КИП жангарилари тўплангани гумон қилинади. 

Бугун, 10 июнь куни «Курдистон озодлиги лочинлари» ташкилоти Истамбулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Хунрезликларда 11 киши ҳаётдан кўз юмган эди.