Туркия аммоний нитрати бўлган ўғитларни портловчи моддалар ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкинлиги сабабли сотишни тақиқлади, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Туркияда кечадан бери портловчи моддалар сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ўғитлар савдоси тақиқланади", деб айтди Туркия қишлоқ хўжалиги вазири Фарук Челик ва 64 минг тонна ўғит савдодан олинганини таъкидлаб ўтди. 

Челикнинг айтишича, Туркия қишлоқ хўжалиги вазирлиги савдодан олинган азотли ўғитлар ўрнини босувчи ўғитларни тақдим қилиш масаласини ўрганмоқда.

Таъкидланишича, бу чора бу ҳафтада Истанбул ва Мардин вилоятида юз берган терактлардан кейин киритилди.