АҚШ президенти Барак Обама 2017 йилнинг январида ўз постини тарк этади. У ана шу муддатгача Минск келишувининг шартлари бажарилишига умид қилмоқда, деди президент маслаҳатчиси Сьюзан Райс.

“Агар Россия етралича равишда сиёсий ирода кўрсата олса, бу келишувга амал қилиш бугундан то президент ўз постини тарк этгунга қадар бўлган даврда бажарилиши керак”, - деди Райс Washington Post нашрига интервью берар экан.

Унинг сўзларига кўра, ушбу шартнома келишувларига амал қилиш учун вақт, манба ва зарур қурилмалар етарли. Райс, шунингдек, АҚШ Москва билан ҳар куни турли соҳалар масаласида алоқага чиқиб тургани ҳақида таъкидлаб ўтди.