Кийим тахлашни яхши кўрадиган бирор кимсани биласизми? Агар бу саволга "йўқ" деб жавоб берсангиз, у ҳолда сиз ёлғиз эмассиз. Бироқ FoldiMate билан зерикарли кийим тахлаш жараёни эндиликда ўтмишда қолиши мумкин.  

FoldiMate сайтидаги "Сизнинг кийим тахловчи дўстингиз" деб номланган робот қурилма кўпчилик ёмон кўрган ишни бажонидил бажаради. У бу ишни сиздан анча яхши амалга оширади. Қурилма сизнинг кўйлакларингизни ортиқча гап-сўзсиз тахт қилиб қўяди, бунинг учун унга бир дақиқадан кам вақт керак бўлади. 

Ундан фойдаланиш осон. Шунчаки кийимингизни интеграциялашган қурилмага қистириб, унга қандай кийим тури эканлигини айтсангиз бўлди - қолган ишни FoldiMate'нинг ўзи уддалайди.

Қурилма нархи - 700-850 доллар атрофида.

 

clothes-laundry-folding-machine-robot-foldimate-3