АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 30 нафар адмирали коррупцион схемада иштирок этгани маълум бўлди. Уларнинг бу қилмишлари АҚШ бюджетига бир неча ўн миллион доллар зарар келтирган.   

Аниқланишича, АҚШ ҲДК адмирали Роберт Гилбо бюджетдан бир неча ўн миллион доллар ўғриланиши ва пора олиш бўйича ишни тергов қилаётган федерал ҳокимиятни алдаб юрган. Аввалроқ Гилбо бу жиноятларда айбланаётган малайзиялик пудратчи Леонард Гленн Фрэнсис билан таниқ эмаслигини айтган.

Бироқ 9 июнда Сан-Диегода ўтган дастлабки суд жараёнида Гилбо суд ҳакамига унга қўйилаётган жиноятларда айбдорлигини тан олди. Адмирал "Семиз Леонард" лақаби билан маълум бўлган Леонард Френсис АҚШ ҲДКнинг юқори лавозимдаги амалдорларига поралар бергани, улар учун қимматбаҳо меҳмонхоналарда хоналар бронлагани ва яна бошқа хизматлар кўрсатганини айтгандан кейин ўз айбини тан олишига тўғри келди. Малайзиялик бизнесмен бу хизматлари учун махфий маълумотлар олиб турган, бу маълумотлар унга Осиёда мудофаа буюртмаларини олишга имкон берган. Умумий ҳисобда тергов остига 200 га яқин киши тушди, улардан 30 нафари адмираллар ҳисобланади.

Бундан ташқари, "Семиз Леонард" компанияси 20 йиллар давомида ҳарбий денгизчилар учун ёнилғи ва озиқ-овқат етказиб берган ҳамда АҚШ ҲДКнинг Осиёдаги кемаларига аслидан юқори нархларда хизмат кўрсатган. Суд хулосаларига кўра, бу умумий ҳисобда аслидан 34 млн доллар кўпроқ ҳақ тўлашга олиб келган.