“Қалқон” сериалида полицияси образини гавдалантирган актёр Майкл Жейс 2014 йилда ўз хотинини ўлдиргани учун 40 йилга қамоқ ҳукми билан жазоланди. Бу ҳақда 10 июнь куни ABC News хабар бермоқда.

Жейс судда хотинини ўлдириш нияти бўлмаганлигини маълум қилди. “Мен барчага етган озор учун афсусдаман”, деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди Associated Press агентлиги.

31 май куни актёр хотини Эйприл Жейсни ўлдирганлигини тан олган эди. У унинг елкасига ва оёғига отасидан қолган ўқотар қурол билан ўқ узган эди.  

40 ёшли Эйприл Жейс 2014 йилнинг 19 май куни ўз уйида жонсиз ҳолатда топилган эди.