«Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Заваҳири «Толибон» ҳаракатининг янги раҳбари мулла Мулави Ҳайбатулла Охунзодага содиқлик қасамёди қилди.

«Ал-Қоида» етакчиси сифатида мен Усама бин Лодиннинг ишларини давом эттириб, мусулмонларни бирлаштирувчи амирликни қўллаб-қувватлайман», — дея аз-Заваҳирининг баёнотидан иқтибос келтирган РИА Новости Ғарб нашрларига асосланган ҳолда.

Толибонларнинг аввалги йўлбошчиси мулла Ахтар Мансур 21 май куни Покистон ҳудуди АҚШ ҳарбийлари томонидан дрон зарбаси берилиши орқали ўлдирилганди.

Исломободдагилар АҚШ дрони Покистон ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракатланганини иддао этиб, норозилик билдирган ва бу ҳаракат Афғонистондаги тинчликка таъсир кўрсатишини таъкидлаган.