Албания ва Швейцария терма жамоаларининг Евро—2016 биринчи туридаги учрашуви учун бошланғич таркиблари маълум қилинди.

Европа чемпионати тарихида илк марта ака-ука футболчилар бир-бирига қарши майдонга тушади: албанлар таркибида 25 ёшли Таулант Чака, швейцарияликлар таркибида эса унинг укаси, этник албан бўлсада, швейцарияликлар учун ўйнашни танлаган 23 ёшли Гранит Чака ўйиннинг илк дақиқалариданоқ майдонда ҳаракатланади. Лансда кечадиган бу учрашув шу жиҳати билан тарихга кириши мумкин.

Бу икки футболчи ҳам айни вақтда Швейцарияда истиқомат қилади. Айни вақтда катта Чака "Базель" аъзоси ҳисобланади, унинг укаси эса бироз олдинроқ "Боруссия М" жамоаси сафидан "Арсенал"га ўтди.

Албания: Бериша, Хюсай, Цана, Маврай, Аголи, Кукели, Т. Чака, Роши, Абраши, Леняни, Садику.

Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шёр, Журу, Родригес, Жемаили, Беҳрами, Г. Чака, Шакири, Меҳмеди, Сеферович.