Америка Кубогининг гуруҳ босқичида Чили Боливияни енгди ва бу жамоанинг турнирни кейинги босқичда давом эттириш имкониятидан бутунлай маҳрум этди. Ўйиннинг 46-дақиқасида Артуро Видаль турнирнинг амалдаги чемпионларини олдинга олиб чиқди. Лекин 61-дақиқада Жасмани Кампос ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин ҳаками эса ўйинга 8 дақиқа қўшиб берди ва Кампос ўйиннинг антиқаҳрамонига айланди. Ҳакам 98-дақиқада у тўпни қўли билан ўйнаган деб ҳисоблади ва 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Нуқтага яқинлашган Видаль ўз имкониятидан аниқ фойдаланди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан кейин Чили гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган. Аргентина Панамани енгиб, гуруҳ масаласини ҳал қилган.

Америка кубоги, "D" гуруҳи, 2-тур
Чили – Боливия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 46 Видаль, 1:1 – 61 Кампос, 2:1 – 90, пенальти Видаль. 
Чили – Браво, Исла (Фуэнсалида, 76), Медель, Хара, Босежур, Видаль, Эрнандес, Арангис, Санчес, Пинилья (Варгас, 58), Орельяна (Пуч, 68).
Боливия – Лампе, Сааведра, Эгино, Сентено, Гутьеррес, Бехарано, Арсе (Рамальо, 54), Мелеан, Кастро (Кампос, 58), Смедберг-Даленсе, Дук (Вейсага, 82).
Огоҳлантиришлар: Эгино (4), Кампос (77), Эрнандес (79), Гутьеррес (90), Вейсага (90).