Strategy Analytics таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2016 йил биринчи чорагида Windowsнинг мобиль дастури операцион дастурлар бозорининг 14 фоизини эгаллаган. iOS ва Android дастурлари Microsoft платформасини тегишли равишда 22 ва 64 фоизга ортда қолдирган. 

Microsoft 1,1 миллион дона, яъни 950 млн долларлик планшетларини сотишга эришган. Гарчи, мобиль дастурлар бозорининг 64 фоизини эгаллаган бўлса-да, "яшил робот"ли планшетлар ишлаб чиқарувчиларга компанияларнинг умумий даромадининг 41фоизини келтирган. Apple эса, умумий даромадининг 39 фоизини планшетлари савдосидан олган. 

Шундай қилиб, шартли рейтингда Microsoft 8 фоизлик кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллаган. Ундан сўнг, 7 фоизга эга номаълум брендлар келади. Apple ва Samsung эса, 39 ва 16 фоиз билан биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган.