Аргентинада Russia Today телеканали эфирга узатилиши тўхтатилади, деб маълум қилинди телеканал сайтида.

Телеканалнинг телевизион янгиликлари кўрсатувларини тўхтатишга Аргентина радио ва телеузатиш бошқармаси қарор қилди. Ҳужжат 60 кундан кейин кучга киради.

"Айни вақтдан бошлаб келажакда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги келишувни тузиш имкони қаралмайди", дейилмоқда ҳужжатда.

Таъкидланишича, телеканал эфирга узатилиши давлатнинг бепул телетармоғи ичида тўхтатилмоқда. Кабель телевидениеси орқали RT эфирга узатилиши давом этаверади.

RT телеканалининг испан тилида Аргентинада кунбўйи эфирга узатилишига 2014 йилда Россия президенти Владимир Путин ва Аргентинанинг ўшандаги президенти Кристина Киршнер старт беришганди.

Таъкидланишича, испан тилидаги RT’нинг Аргентина давлат телетармоғига киритилиши хорижий телеканал бундай имкониятни олган биринчи ҳолат бўлди. Телеканал мамлакат аҳолисининг 80 фоиздан кўпроғига узатилади.

Телеканалнинг Аргентинада кунбўйи эфирга узатилиши олий даражадаги Россия-Аргентина музокаралари натижаларига кўра оммавий коммунакациялар соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги келишувнинг имзоланиши туфайли мумкин бўлди.

Ўтган йили Аргентинада ҳокимият ўзгарди. Аргентинанинг сўл сиёсий қаноти вакили Киршнер иккита президентлик муддатини ўтаб бўлгач, лавозимидан кетди. Ноябрда сайловларда ўнг мухолифат номзоди Маурисио Макри Аргентинанинг янги президенти этиб сайланди.