Киноюлдуз ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан биргаликда боксчи Муҳаммад Алининг видолашув маросимида селфига тушишди. Ижтимоий тамроқ фойдаланувчилари мотам маросимларида бундай ишларни қилиш одобсизлик бўлишини билдириб, ўз изоҳларини қолдиришди.

«Дўстим Билл Клинтонни ушбу маросимда кўриш мен учун жуда ёқимли бўлди. У Муҳаммад Али билан видолашув онларида ўзининг ажойиб нутқи билан қатнашди», — деб ёзган Шварценеггер.

Фойдаланувчилар дафн маросимида бу каби ўз-ўзини реклама қилишни ноўрин, дея изоҳлашган.
«Дафн маросими сизларга қувноқлик баҳш этгани кўриниб турибди», — дейилади сурат остидаги изоҳлардан бирида.

Сўнгги бор дафн маросимида машҳурларнинг селфига тушиши 2013 йилда Нельсон Манделанинг видолашув кечасида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, АҚШ президенти Барак Обама ва Дания ҳукумати раҳбари Хелле Торнинг-Шмитт биргаликда селфига тушишган эди.