Россия Федерацияси ривожланган демократик давлат барпо этиш йўлида ишонч билан одимламоқда. Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев Россия куни муносабати билан президент В. Путинга йўллаган табрик мактубида шундай сўзларни келтирган. 

"Кун сайин Россиянинг халқаро майдондаги обрўси ортиб бормоқда. Ишончим комил, унинг ўрни қирғиз-россия стратегик ҳамкорлигининг биргаликда чоралари туфайли халқларимиз келажаги учун янада мустаҳкамланади", - дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган телеграммада. 

Атамбаев шунингдек, Россия куни билан Россия президенти ва халқини "чин юрак"дан табриклаган. У РФ раҳбарига "ўз режаларини амалга оширишда муваффақиятлар", Россия халқига эса "бахт, гуллаб-яшнаш ва фаровонлик" тилаган.