"Барселона" яримҳимоячиси Бускетс жамоа билан шартномасининг узайтирилиши бўйича келишилганликка изоҳ берди.

Аввалроқ Бускетснинг янги шартномаси 2021 йилгача тузилиши ва ўтазилган учрашувлар миқдоридан келиб чиқиб яна икки мавсумга узайтирилиши мумкинлиги маълум бўлганди.

"Тўғрисини айтсам, ўзимни 33 ёшда бўлишимни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Бироқ бу вақтга келиб мен кучлироқ, турфароқ ва яхши жисмоний тайёргарликда бўламан деб умид қиламан.

Албатта, жамоада муҳим роль ўйнашни истардим. Буни қила олишга қодирмаслигимни англашим билан, ўзим жамоани тарк этаман. Ҳар доим "Барселона" учун энг яхши нарсани раво кўраман", деб айтди Бускетс.

Манба: tribuna.uz