Британиялик қўшиқчи Род Стюарт “мусиқа ва хайрияпарварлик соҳасидаги хизматлари учун” рицарлик унвони билан мукофотланди, деб ёзмоқда The Telegraph.
71 ёшли мусиқачи 1149-мукофотланган сифатида қиролича Елизавета II нинг 90 йиллиги муносабати билан эълон қилинди.

Стюартнинг айтишича, унинг учун бу мукофот жуда олий, ўз ҳаётида бошқасини кутмаган ҳам. Унинг таъкидлашича, фаолиятининг мана шундай юксак чўққига кўтарилишида британ халқининг хизматлари чексиз.