Халқаро космик станцияси (ХКС) 4,1 миллиард километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, 17 йил орбитада бўлди.

Халқаро экспедиция таркибидаги астронавтлар деярли ҳар куни Ерга сайёрамизнинг энг сўнгги русумдаги рақамли фотокамераларда олинган суратларини юборишади.

Кадрларда ажабтовур шаклдаги булутлар, ғаройиб чақмоқ шоуси, ранг-баранг қутб нурлари, қуёш ботишлари ва тунги манзаралар акс этади. 

17 йил аввал фазога кўтарилган халқаро космик станцияси Ер атрофида 100 мартадан ортиқ айланиб чиқишга улгурди. Ердан 400 километр баландликда ҳаракатланувчи ХКС бортидан 3 миллиондан ортиқ суратлар туширилган. 

ХКС экипажи аъзоларини бахти кулган инсонлар дейиш мумкин, ахир улар мана шундай ажойиб манзараларни кўришга муваффақ бўлишган.

Мана бу суратда АҚШнинг шарқий соҳилидаги энг йирик Нью-Йорк агломерацияси акс этган. 

Яшин чақмоқлари Ерда гумбурлаётган момақалдироқни ёритмоқда, узоқдан эса Сомон йўли кўриниб турибди.

Марказий Жазоирдаги саҳродан атрофдаги ландшафтга қум уюмларининг хаотик кўтарилиши.

Ҳимолай тоғларининг қорли чўққилари тасвири 2016 йилнинг май ойида суратга туширилган. 

Арканзасдаги момақалдироқ самодан жуда таъсирли кўринади. 

Орбитада бир йилини ўтказган астронавт Скотт Келли бу ажойиб суратни 1 мартнинг тонгида муҳрлаган. 

Бу тонгги фотосурат британиялик астронавт Тим Пик томонидан олинган.

Сомон йўли галактикаси юлдузларини Ернинг мана шундай визуал ингичка атмосферасидан кўриш мумкин. 

Суратда биринчи қаторда (чапдан ўнгга) британиялик Тимоти Пик, америкалик Тимоти Копра ва россиялик Юрий Маланченко. Орқа планда россиялик Олег Скрипочка, Алексей Овчинин ва америкалик Жеффри Уильямс. 

ХКС экипажи командири америкалик Тим Копра тунги Чикагони суратга олди, унда бу шаҳарга хос бўлган тўрсимон кўчалар тузилиши яққол кўзга ташланади. 

Қуёш нури маълум бир бурчакка тушганида ХКС экипажи аъзолари ғаройиб манзараларнинг гувоҳи бўлишади, масалан, 2016 йилнинг 3 апрелида майор Пик томонидан муҳрланган мана бу тўп-тўп булутлар.

Брандберг тоғи, Намибия. 

Тунги Италия.

Бу абстракционист чизган сурат эмас, бу Жануби-ғарбий Африканинг Намиб саҳросидаги қумликлари.

Саудия Арабистонидаги ирригация ускуналари мана шундай чиройли геометрик дизайнга эга. 

Лаго-Архентино кўлига тушувчи музлик дарёси (Патагония, Аргентина).

Австралиянинг шимоли-шарқий соҳилидаги қирғоқ линияси.

Ғаройиб шаклдаги ажойиб булутлар.