Эрон миллий нефть компанияси (NIOC) Испания, Греция ва Италия компаниялари билан Европага нефть етказиб бериш бўйича шартномалар тузди, деб маълум қилди компаниянинг халқаро алоқалар бўйича бўлими бошлиғи Муҳсин Камсари, деб хабар бермоқда Presstv.

"Эрон Италия (Saras), Испания (Repsol) ва Греция (Hellenic Petroleum) компаниялари билан нефть сотиш бўйича келишув имзолади", деб айтди Камсари.

Камсарининг айтишича, айни вақтда бошқа компаниялар, жумладан Shell билан музокаралар олиб борилмоқда. Эрон вакиллари бу компаниялар билан яқин орада шартномалар тузишга умид қилмоқдалар.