Америкалик қўшиқчи, The Voice шоуси иштирокчиси Кристина Гримми шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатган.

"Афсус билан тасдиқлаймизки, Кристина Гримми ўқотар қуролдан олинган жароҳатлари туфайли вафот этди", дея ёзилган ҳудуд полициясининг твиттердаги саҳифасида.

Орландодаги (Флорида, АҚШ) концертидан сўнг 23 ёшли қўшиқчига иккита тўппонча билан қуролланган номаълум шахс яқинлашиб келган ва ўқ узган.

Бу вақтда Гримми ва Before You Exit гуруҳи аъзолари концертдан сўнг мухлисларга дастхат бераётган эди. Қотил қўшиқчини отгач, ўзини ўлдирган.