Франциянинг Air France авиакомпанияси учувчилари, маошларини кўтаришни талаб қилиб, иш ташлашни бошлади, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Маълум бўлишича, унда компаниянинг 25 фоиз ишчилари қатнашмоқда. Шу муносабат билан, авиакомпания рейсларининг бир қисмини бекор қилган. 

Аввалроқ, Air France учувчилари касаба уюшмаси SPAF, компания ходимларини, паст маошларга қарши Евро — 2016нинг биринчи ҳафтасида иш ташлашга чақирган эди. 

Иш ташлаш 11 июндан 14 июнгача бўлиб ўтиши керак.