Зарина Мунисага тақлид қиляптими?

Заринанинг янги имижидан мухлислар норозига ўхшайди. Актрисанинг келинлик либосида тушган сурати остида айрим мухлислар турли эътирозларини ёзиб қолдирган. Баъзилар Заринанинг келин бўлгиси келяпти деса, мухлислардан бири Заринанинг Муниса Ризаевага ўхшаб қолганлигини  айтган.

Наргиз Зокировова дўстига миннатдорчилик билдирди

Наргиз Зокированинг турмуш ўртоғи билан ажрашаётганлиги ҳақидаги шов-шувлар ҳозирча тинганича йўқ. Аммо куни кеча у инстаграмдаги саҳифаси орқали дўстини қучоқлаб тушган сурати остида Кобичга дўстлиги ва садоқати учун миннатдорчилик билдирди.

Сардор Раҳимхон ҳамкасбларини муваффақияти билан билан табриклади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ҳамда “ЭлДиДо” гуруҳи хонандаси Дилниёзни ҳаётларидаги жиддий воқеа билан табриклади.

Куни кеча Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси актриса Раъно Шодиеванинг диплом ишини аъло баҳога ҳимоя қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Актриса магистрлик даражасини олди. Сардор Раҳимхон актрисани ушбу муҳим ҳодиса билан табриклаб, “Севимли актрисамни магистрлик билан табриклайман”, дея изоҳ қолдирган.

P/S:  “ЭлДиДо” гуруҳи хонандаси Дилниёз ҳам актрисанинг курсдоши бўлиб, у ҳам магистрлик даражасига эга бўлган.

Асал Шодиева фамилияси ўзгарганлигини маълум қилди

Айтиш мумкинки, Севинч ва Шарофдан сўнг санъаткорларнинг биргаликда турмуш қуриши урфга айланди.  Ана шундай жуфтликлардан бири Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева бўлиб, уларнинг яқинда бўлиб ўтган тўйи шов-шуви ҳалигача тингани йўқ. Келин - Асал Шодиева бугун инстаграмдаги саҳифасида тўй фотосессияларидан бирини жойлаштириб, фамилиясини: Шодиева (Юлдашева) тарзида ўзгарганлигини маълум қилди.

Шуҳрат Йўлдошевдан рафиқасининг суратини қўйишини сўрашмоқда

Хонанда Шоҳруҳхоннинг укаси Шуҳрат Йўлдошев акасининг тўйидан сўнг инстаграмаги саҳифасида илк оилавий суратини жойлаштирди. Сурат остига эса “Оилам” дея изоҳ қолдирди. Шуҳрат Йўлдошевнинг ижодига омад тилаган мухлислар ундан ўз рафиқасининг суратини ҳам саҳифасида жойлаштиришини сўраган.

Шоҳруҳхон: “Сенинг бахтинг-менинг бахтим”

Шоҳруҳхон эса рафиқаси билан фонтан бўйлаб сайр қилмоқда. Ушбу дақиқалар муҳрланган сурат остига эса “Сенинг бахтинг-менинг бахтим” дея изоҳ қолдирган. Мухлислар икки ёшга бахт тилаб, бир умр биргаликдаги умргузаронлик қилишларини тилаб қолишган.