Исландия аҳолисининг 8 фоизлик қисми Европа чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун Францияга ташриф буюради. Бу ҳақда Iceland Monitor нашрига асосланиб, tribuna.uz сайти хабар тарқатган.

Европа чемпионати ўйинларини томош қилиш учун 26985 нафар исландиялик йўл олган. Турли баҳоларга кўра, улар турнир вақтида умумий ҳисобда 36-43 млн евро сарфлашади.

Қайд этиш керакки, Исландия терма жамоаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, тарихда илк марта Европа чемпионати финал босқичига чиқди.

Франциядаги турнир 10 июнь куни бошланди ва 10 июлгача давом этади. Исландияликлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Португалия, Австрия ва Венгрия терма жамоалари билан баҳс олиб боради.