Қуёш батареяларида ишлайдиган Solar Impulse 2 самолёти Лихай-Вэллида бироз ушланиб қолгач, Американинг йирик шаҳри томон парвоз қилишни бошлади, деб хабар қилмоқда лойиҳа ташкилотчиларининг Twitter’даги саҳифаси. 

«Андре Боршберг Лихай-Вэллидан Нью-Йоркка учишни бошлади! Озодлик ҳайкали, биз икки соатдан сўнг кўришамиз!», – дейилади хабарда. 

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ушланиб қолган Solar Impulse 2 Жон Кеннеди аэропортига қўниши керак. Самолёт Атлантика океани устидан амалга оширадиган парвозидан аввал, Нью-Йорк шаҳрига қўниб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Solar Impulse 2 2015 йил 9 март куни Абу-Дабида ўзининг ер юзи бўйлаб саёҳатини бошлаган эди. У аллақачон Уммон, Ҳиндистон, Мьянма, Хитой, Япония ва АҚШда бўлди. Уни навбати билан икки учувчи Андре Боршберг ва Бертран Пикар бошқармоқда.